Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Реклама берувчи фирибгарга алданди

Реклама берувчи фирибгарга алданди

Фото: Ukrainianingermany.de

Ички ишлар вазирлигига Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи 34 ёшли У.М. исмли фуқаро мурожаат қилди. Унинг 6 миллион сўми номаълум шахс томонидан ўзлаштирилибди.

Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи 31 ёшли К.Ё. исмли шахс содир этганлиги аниқланди.

Терговга қадар текширув давомида, К.Ё. У.М. билан "Телеграм" мессенжери орқали танишиб, унга LED-экранлар орқали маҳсулотларини реклама қилиб беришини айтиб уни алдаб, олдиндан 6 миллион сўмни ўзининг пластик картасига ўтқазиб олган. Сўнг берган ваъдасини бажармай, ёзишмаларни ўчириб юборибган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди. К.Ё.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг