Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғри таниш экан...

Ўғри таниш экан...

Иллюстратив фото

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи И.К. ички ишларга арз қилиб, ўзига қарашли банк картасидан 2 700 000 сўм пул йўқолганини маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 30 ёшли Р.К. содир этгани аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Р.К. жабрланувчи И.К.нинг таниши бўлиб, унинг мобил телефонига келган SMS-хабарномани билиб олиш орқали, банк картасининг бошқарувини қўлга киритган, сўнгра унинг ҳисобидаги пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб  юборган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.К.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари  давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз: Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг