Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаб ўқувчилари ўртасида сохта кўрик-танлов ўтказган фирибгар қўлга олинди

Мактаб ўқувчилари ўртасида сохта кўрик-танлов ўтказган фирибгар қўлга олинди

Коллаж: Xabar.uz

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 50 ёшли (аёл) А.К. ички ишлар органларига арз қилиб, банк картасидан 3 000 000 сўм пул номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи 24 ёшли Қ.Х. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Қ.Х. жабрланувчи А.К.га “Телеграм” мессенжери орқали мактаб ўқувчилари учун кўрик-танлов ўтказилаётганлиги ҳақида ёлғон хабар бериб, танловда қатнашиш учун олдиндан 3 000 000 сўм пулни ўзининг банк картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Қ.Х.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатма: Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг