Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Китоб харидори фирибгарга алданиб қолди

Китоб харидори фирибгарга алданиб қолди

Фото: Dzen.ru

Ҳозир китоб ўқиш учун кимдадир вақт, кимдадир хоҳиш йўқ. Ўша кам сонли китоб ихлосмандларида ҳам бирор бир яхши асарни сотиб олиб, мутолаа қилиш истаги туғилса-ю, аммо фирибгарнинг қопқонига тушса, нима дейсиз?

Пойтахтнинг Учтепа туманида яшовчи 23 ёшли Ф.А. “Olx” савдо платформасида “Арзон китоблар” номли эълонни ўқиб, қизиқиш билдирди. Тез орада бир нечта китобларга буюртма бериб, пулини тўлаб қўйди.

Аммо ўзини китоб сотувчисидек кўрсатиб, картасига 600 минг сўм ўтказдириб олган 19 ёшли У.У. ғараз ниятини амалга оширгач, алоқани узиб қўйди.

На китоблар қўлига етиб келган, на пулини қайтиб ололган Ф.А. Ички ишларга мурожаат қилгач, айбдор топилди ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари кетмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг