IT-ҳуқуқ: Ёш болалар дориси рекламасига рухсатнома олишим керак. Аризани онлайн тўлдирсам бўладими?

Савол: Ёш болалар дорисини реклама қилишга рухсатномани онлайн олса бўладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланган "Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида" Низомда бу ҳақида ёзилган.
Ушбу рухсатномани олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабардорнома билан бирга тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter