Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IT-ҳуқуқ: Тўлов хизматларининг қандай турлари бор?

IT-ҳуқуқ: Тўлов хизматларининг қандай турлари бор?

Фото: Pngegg.com

Савол: Тўлов хизматларининг қандай турлари бор?

Жавоб: "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига кўра қуйидагилар бўйича хизматлар кўрсатиш тўлов хизматлари жумласига киради:

банк ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш ва амалга ошириш;

нақд пул маблағларини банк ҳисобварақларига, шу жумладан учинчи шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун қабул қилиш;

тўловчи томонидан банк ҳисобварағини очмаган ҳолда тўловни амалга ошириш учун нақд пул маблағларини қабул қилиш;

электрон пулларни чиқариш ва қоплаш;

банк карталарини чиқариш;

электрон пулларни ва банк карталарини реализация қилиш;

электрон пуллардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган тўловларни қабул қилиш ва бу тўловларга ишлов бериш;

электрон шаклдаги тўловларга ишлов бериш ва тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни банкка бериш ёки мазкур тўловлар бўйича пул маблағларини қабул қилиш;

пул ўтказмалари тизими орқали пул маблағларини қабул қилиш ва амалга ошириш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг