Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда IT-таълим олиб, юқори маошли ишга кириш учун ажойиб имконият

Японияда IT-таълим олиб, юқори маошли ишга кириш учун ажойиб имконият

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари Ўзбекистон ёшларини Япония IT-университетларининг илғор дастурлари асосида ўқитиш ва шу йўналишда Кунчиқар юртда юқори маошли ишларга жойлаштириш мақсадида қатор келишувларга эришишди.

Япония ва Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги илғор компаниялари, олий таълим муассасалари ҳамда тадқиқот институтлари иштирокида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Япония” бизнес-форуми доирасида Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари томонидан “Ўзбекистонда IT соҳаси истиқболлари, инвестицион жозибадорлик ҳамда ёшларни IT таълимга ўқитиш” мавзусида тақдимот ўтказилди.

Бизнес-форум доирасида қуйидаги келишувларга эришилди:

  • Рақамли технологиялар вазирлиги ва CAL Co., Ltd компанияси ўртасида Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни Японияда IT соҳасида иш билан таъминлаш йўналишида Англашув меморандуми;
  • Digital Knowledge Co., Ltd компанияси ҳамда Japan Digital University билан Ўзбекистонда генератив сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда Япониянинг таълим технологияларини жорий этиш йўналишида уч томонлама Ният меморандуми;
  • Япониянинг Компютерлаштириш бўйича халқаро ҳамкорлик маркази (Center of the International Cooperation for Computerization — CICC) билан Япониянинг IT-компаниялари Ўзбекистон бозорига кириб келиши ва ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида Рақамли ҳамкорлик алоқа қўмитаси (Liaison Committee for Digital Cooperation)ни ташкил қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Ният меморандуми имзоланди.

Эришилган ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон ёшлари учун Япониянинг юқори сифатли олий таълим дастурлари асосида Ўзбекистон ва Японияда таҳсил олиш, Япониянинг IT-компанияларида амалиёт ўташ ва IT-мутахассиси сифатида Японияда юқори маошли иш ўринларини эгаллаш каби имкониятлар яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг