Yandex компаниясининг иккинчи “8 БИТ” онлайн-фестивалида сиз ҳам иштирок этинг!

10 апрелдан 15 апрелгача Yandex иккинчи бор “8 БИТ” онлайн-фестивалини ўтказади. Фестивал мавзулари келажакда ким бўлишга иккиланаётган ўсмирлар учун ҳам, рақамли технологияларни яхшироқ тушунишни истаган катта ёшли кишилар учун ҳам қизиқарли бўлади. Ҳар бир кун маълум бир Yandex хизматига бағишланади. Фестивални таниқли блогерлар олиб борадилар.
Алиса овозли ёрдамчиси қандай қилиб инсонлар каби ақллироқ бўлади, дастурни чиқариш учун қанча Yandexоid керак, роботлар товарларни етказиб беришда қандай ёрдам беради, каби саволларга фестивал иштирокчилари биргаликда фикр алмашиб, жавоб топадилар.
Yandex Cloud мутахассислари сизга ижтимоий ва илмий лойиҳаларда ёрдам берадиган нейрон тармоқларни қандай яратишлари ҳақида айтиб беришади.
Фестивалда сиз код ёзишни машқ қилишингиз, ўзингизни нейро-рассом каби ҳис қилишингиз, ёрдамчи бот яратишингиз ва ҳаттоки ўтмишда компьютер ўйинлари қандай ишлаб чиқилганини кўришингиз ҳам мумкин. Фестивалнинг хурматли меҳмонлари ўз хатоларидан қандай сабоқ олганликлари ва IТ йўналишида қандай қийинчиликларни енгиб ўтганликлари билан бўлишадилар.
Фестивал ўсмирлар ва уларнинг ота-оналарига рақамли технологиялар ҳақида тушунча ҳосил қилиш ва Yandex мутахассисларига турли соҳаларда саволлар бериш имкониятини беради. IТ соҳаси код ёзиш билан чекланиб қолмайди, балки турли соҳалардаги мутахассисларни бирлаштиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter