Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойликлар рекордларни янгилашмоқда, корейсларда — қулаш

Хитойликлар рекордларни янгилашмоқда, корейсларда — қулаш

Фото: Mobiltelefon.ru

2022 йил охирида Samsung дисплей бозорини фаол равишда йўқотиб, тез ўсиб бораётган хитойлик рақобатчиларга ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. Айниқса сўнгги 6 ой ичида бу тенденция тезлашди. 2023 йилнинг биринчи чорагида Samsungнинг умумий бозор улуши 39 фоиздан пастга тушди.

Бунга Хитойнинг BOE компанияси сабабчидир. У дисплейлар бозорининг рекорд даражадаги 27 фоизини эгаллашга муваффақ бўлди. 2022 йил бошида эса 18 фоиздан ошмаганди.

Хитойнинг бошқа экран ишлаб чиқарувчиси - Tianma улуши ҳам фаол ўсмоқда. Унинг дисплейларини 2023 йилнинг энг машҳур маҳсулоти, дейиш мумкин.

2023 йил охири ёки 2024 йил бошида Samsung етакчиликни тамоман йўқотиши эҳтимоли бор.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг