Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда Wi-Fi ва Bluetooth чекланиши мумкин

Хитойда Wi-Fi ва Bluetooth чекланиши мумкин

Фото: Vpautinu.com

Хитойнинг Киберхавфсизлик маъмурияти фуқароларнинг Wi-Fi, Bluetooth, AirDrop каби қисқа масофали симсиз технологиялардан фойдаланишини чекловчи қонун лойиҳасини эълон қилди.

Унга кўра хизмат кўрсатувчи провайдерларга бундай тармоқлар орқали айланаётган маълумотларни кузатиш ва ноқонуний контент тарқалишининг олдини олиш талаби қўйилади.

Мақсад - ноқонуний маълумотларни жойлаштириш ёки юбориш учун фойдаланмаслик, шунингдек, кераксиз маълумотларни ишлаб чиқариш, нусхалаш ёки тарқатишга қарши курашиш.

Бундай маълумотларга эга бўлган тақдирда, ваколатли органларга мурожаат қилиш тавсия этилади. Шунингдек, қонун лойиҳаси қурилмаларни тармоқларга автоматик улашни тақиқлаш ва ҳар бир уланишда қурилма эгаларининг шахсий маълумотларини тармоқ операторларига мажбурий тақдим этишни назарда тутади.

Шу тариқа Хитой симсиз интернет тармоқлари устидан қаттиқ назорат ўрнатишга интилмоқда. Бу ҳаракатга кузда коронавирус чекловларига қарши оммавий норозилик намойишлари сабаб бўлди, бу вақт давомида фуқаролар симсиз технологиялар орқали маълумотларни ўзаро фаол алмашишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг