Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Xiaomi 5000 км масофага эга бўлган ихчам рацияни чиқарди

Xiaomi 5000 км масофага эга бўлган ихчам рацияни чиқарди

Foto: 4PDA

Xiaomi Sports Walkie-Talkie кўпгина шароитларда барқарор алоқа учун ишончли ишлаш билан биргаликда фойдали функциялар тўпламини таклиф этади.

Ишлаб чиқарувчи сўзларига кўра, 4G модули туфайли янги маҳсулотнинг "диапазони" 5000 км гача.  

Рация 1030 мА / соат батарея билан жиҳозланган (кутиш режимида 36 соатгача ёки бир зарядда 24 соатгача фаол фойдаланиш).

Моделнинг бошқа хусусиятлари орасида ўрнатилган овозли ёрдамчи, микрофон шовқинини камайтириш ва гуруҳни тезда яратиш учун махсус тугма мавжуд. Фойдаланувчи мобил илова орқали жойлашув маълумотларини бошқа иштирокчилар билан бўлишиши мумкин.

Бундан ташқари, янги маҳсулот бардошли корпусга эга ва -30 ° С гача бўлган ҳароратларда ишлай олади.  

Хитойда Xiaomi Sports Walkie-Talkie нархи 55 долларни ташкил этади. 

Бу қурилманинг бошқа мамлакатлар бозорларида мавжудлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг