Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

WordPad мозийга улоқтирилди — Microsoft расмий баёнот берди

WordPad мозийга улоқтирилди — Microsoft расмий баёнот берди

Фото: Bleeping Computer

Microsoft компанияси 28 йиллик тарихга эга WordPad иловасини тўхтатишини эълон қилди.

Windows 11 амалий тизимининг навбатдаги янгиланишида WordPad фойдаланувчиларнинг компютерларидан ўчириб юборилади.

WordPad матн муҳаррири илк марта 1995 йили Windows 95 операцион тизимида пайдо бўлган.

Компания фаол ривожланишда бўлмагани боис WordPad лойиҳасини тўхтатишини тушунтирган.

WordPad ўрнига doc ва rtf форматидаги ҳужжатлар учун — Microsoft Word, txt сингари кенгайтмали оддий матнли ҳужжатлар учун Notepad (Блокнот) иловаларидан фойдаланиш тавсия этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг