Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Women in Tech CCA Awards учун аризалар қабули бошланди!

Women in Tech CCA Awards учун аризалар қабули бошланди!

Ҳар йили бўлиб ўтадиган III Women in Tech CCA (Кавказ ва Марказий Осиё минтақаси) мукофоти учун аризалар қабули бошланганини мамнуният билан эълон қиламиз. Бу нуфузли тадбир илк бор Ўзбекистонда, 2024 йил 20 октабрда ўтказилади.

Тадбир ҳақида

Сана: 2024 йил 20 октабр

Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон, Тошкент

Ариза топшириш муддати: 2024 йил 31 июл.

Мукофотлар қуйидаги 9 тоифадан бири бўйича берилади:

Aspiring Teen Award;

Most Disruptive Award;

Best Ally Award;

Most Impactful Initiative Award;

Woman in Web3 Award;

Tech Diplomacy Award (Texnologik diplomatiya);

Greentech Start-Up Award;

Global Leadership Award;

Lifetime Achievement Award.

Қандай қилиб номзод кўрсатиш керак:

- Ўзингиз ёки бошқа муносиб номзодларни кўрсатишингиз мумкин;

- Номзодларингизни топшириш учун расмий веб-сайтга ташриф буюринг;

- Рўйхатдан ўтиш формасида минтақа ва мукофот номинацияси сифатида

 “Кавказ ва Марказий Осиё” бандини танланг.

Women in Tech CCA Awards мукофотида иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг.  Аризалар 31 июлгача қабул қилинади!

Ариза топшириш шакли ва мукофот ҳақида батафсил маълумот қуйидаги ҳаволада: https://womenintech-awards.com/cca/

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг