Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазир “IT City Academy” марказига ташриф буюриб, унинг келгусидаги режалари билан танишди

Вазир “IT City Academy” марказига ташриф буюриб, унинг келгусидаги режалари билан танишди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қарши шаҳрида жойлашган “IT City Academy” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур марказ 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб 3 нафар ходим билан иш бошлаган. Бугунги кунда эса марказда 30 дан зиёд ёшлар иш билан таъминланган, шулардан 10 нафари академияда таълим олаётган бўлса, 20 нафари ҳозирда дастурчилик фаолияти билан шуғулланмоқда. 2021 йилдан буён марказнинг таълим дастурларига 1000 нафар ёшлар жалб қилинган, улардан 100 нафари ўқув дастурларини муваффақиятли тамомлаган.

Марказнинг асосий мақсади – келажакда таълим соҳасида инновацион йўналишларни кенгайтириш, чет эл мутахассисларини жалб қилиш ва ёшларни халқаро миқёсда талабгир касбларга ўқитишдир. Шунингдек, келажакда ёшларни замонавий касбларга тарбиялашга қаратилган мактаб очиш режаси ҳам мавжуд.

Марказ бир қатор муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, уларнинг орасида:

  • bookers.uz – онлайн сартарошхоналарни олдиндан банд қилиш ва уларнинг фаолиятини тизимлаштириш платформаси.
  • gts1.uz – геодезия соҳасига ихтисослашган платформа.
  • QR Pay тизими – Россиялик меҳмонлар учун онлайн тўлов тизими.
  • gpsolutions.uz – Дубайдаги компания учун ишлаб чиқилган профессионал веб-сайт киради.

Вазир Шерзод Шерматов марказнинг ютуқлари билан танишиб, унинг келгусидаги режалари билан қизиқди. У марказда янги инновацион йўналишларни очиш, чет эл мутахассисларини жалб қилиш орқали ёшларни замонавий касбларга ўргатиш, шунингдек, АйТи-шаҳарча барпо этиш орқали 400 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш ва масофавий хизматлар экспортини кенгайтириш бўйича ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, марказ жамоаси халқаро бозорда йирик АйТи ечимлар яратиш ва йил охиригача бир қатор халқаро лойиҳалар шартномаларини имзолашни режалаштираётганлигини билдирди. Вазир Шерматовнинг ташрифи давомида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатнинг АйТи экспорт салоҳиятини ошириш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Марказ нафақат Қарши шаҳрида, балки Ўзбекистоннинг АйТи соҳаси ривожланишида муҳим ўрин тутмоқда. Ушбу марказ Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги АйТи бозорида рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш йўлида фаол ҳаракат қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг