Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UZINFOCOM “Digital Kyrgyzstan” форумида MyID лойиҳасини тақдим этди

UZINFOCOM “Digital Kyrgyzstan” форумида MyID лойиҳасини тақдим этди

Фото: Yuz.uz

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида “Digital Kyrgyzstan” форуми бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистоннинг давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори — UZINFOCOM ушбу тадбирда MyID биометрик идентификация лойиҳасини тақдим этди.

Тизим сертификатланган. Ўзбекистон Республикаси киберхавфсизлик марказининг ахборот хавфсизлиги талабларига жавоб беради.

Маълумот учун:

  • 2021 йилда MyID лойиҳаси Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Марказий Осиёдаги энг яхши рақамлаштириш лойиҳаси деб тан олинган.
  • 2022 йилда MyID тизими “Йил лойиҳаси” халқаро IT танловида “Энг яхши биометрик идентификация лойиҳаси” номинациясида ғолиб бўлган.

UZINFOCOM “PLUS-Forum“нинг олтин ҳомийси ҳисобланади.

“PLUS-Forum“ дастури банк ва чакана савдо ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларига бағишланган. Йирик компаниялар ўзларининг ноёб маҳсулотларини инновацион бозорда намойиш этадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг