“Uzbekistan Summer Program 2024” қатнашчилари тақдирланди
Рақамли технологиялар вазири ўриносари Рустам Каримжонов Жанубий Кореянинг Codemon ташкилоти томонидан Сирдарё вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида 4-5 август кунлари ташкил этилган “Uzbekistan Summer Program 2024” қатнашчиларини тақдирлади.
Мазкур ўқув семинарда Сирдарё вилоятидан 10 нафар АйТига қизиққан ёшлар ҳамда Жанубий Кореядан ташриф буюрган 10 нафар волонтёр ёшлар иштирок этди.
Тақдирлаш маросими якунида Кореядан ташриф буюрган волонтёр ёшлар сирдарёлик 10 нафар ёшларга компютер совға қилинди.
Маълумот учун: “CODEMON Foundation – Жанубий Кореянинг технологиялар орқали таълимни ривожлантиришга бағишланган нотижорат ташкилоти. “Summer Program” – бу Жанубий Корея ва қатнашувчи давлатнинг ўрта мактаб ўқувчилари ўртасидаги ҳамкорликда ўтказиладиган икки кунлик дастурлаш бўйича ўқув дастуридир. Шунингдек, АйТига қизиқувчи ёшлар ўртасида маданий-маърифий алмашинувларга кўмаклашиш, янги глобал дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter