Инҳанинг икки жамоаси “URBAN.TECH UZBEKISTAN 23” ҳакатонида ғалаба қозонди

Шу йилнинг 6–8 сентябр кунлари Тошкентда “URBAN.TECH UZBEKISTAN 23” ҳакатон мусобақаси бўлиб ўтди.
Ҳакатон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, INNO Texnopark in Tashkent ҳамкорлигида ташкил этилди.
URBAN.TECH UZBEKISTAN — очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича ҳар йили ўтказиладиган ҳакатон.
Ҳакатонда 500 кишидан иборат 75 та жамоа ўртасида 72 соат давомида кураш кечди.
Лойиҳа тақдимотлари натижаларига кўра ҳакамлар ҳакатонда ғолиб бўлган 4 та жамоани аниқладилар: улардан 2 таси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари жамоаси бўлди.
BAB Brainiacs жамоаси:
Беҳзод Шуҳратов, Беҳрўз Абдуллахўжаев, Ботир Собиров, Азимжон Ғаниев;
Ctrl+C Ctrl+V жамоаси:
Эгамберган Отамуратов, Азизбек Фаттоев, Асилбек Фаттоев, Мирзоёқуб Рашидов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter