Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Техникалар учун кафолат муддати 5 баробар оширилади

Техникалар учун кафолат муддати 5 баробар оширилади

Фото: Lenta.ru

Европа Комиссияси ускуналарни кафолатли таъмирлаш муддатини 10 йилгача оширишни таклиф қилди. Унда маиший электроника учун таъмирлаш вақтларини сезиларли даражада ошириш илгари сурилган. 

Унга кўра Европада сотиладиган ускуналарнинг кафолат муддатини беш баробарга — 2 йилдан 10 йилгача ошириш таклиф қилинган.

Мутасаддиларга кўра, кафолатли таъмирлаш муддати маҳсулот турига қараб белгиланади. Демак, смартфон сотувчилари қурилма сотиб олингандан кейин 5 йил, телевизорлар – 7 йил, кир ювиш машиналари – 10 йил хизмат кўрсатиши керак бўлади.

Кафолат хизматининг ошиши истеъмолчиларни қўшимча харажатлардан қутқаради ва маиший чиқиндилар миқдорини камайтиради. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, янги қонун 15 йил ичида чиқиндиларни 3 миллион тоннага қисқартиради. Истеъмолчилар, ўз навбатида, тахминан 15,6 миллиард еврони тежайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг