Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Tesla бошқа электромобилларини зарядлаш станцияларига қўйишга қарор қилди: янги Ford автомобиллари Tesla зарядлаш портига эга бўлади

Tesla бошқа электромобилларини зарядлаш станцияларига қўйишга қарор қилди: янги Ford автомобиллари Tesla зарядлаш портига эга бўлади

Фото: Тheverge

Ford компанияси Tesla билан келишувга эришди, 2024 йил бошида электромобил эгаларига Шимолий Aмерикадаги 12 000 дан ортиқ Tesla зарядловчи станцияларига киришга рухсат берилади.

Зарядлаш станцияларининг камлиги электр транспорт воситаларининг оммалашиш йўлидаги асосий тўсиқлардан бири ҳисобланади, дейди таҳлилчилар. Ўтган йилнинг ноябр ойида Tesla ўзининг патентланган зарядлаш дизайнини бошқа автомобил ишлаб чиқарувчилари ва зарядловчи тармоқ операторлари учун очишини айтди.

Tesla томонидан ишлаб чиқилган адаптер  Fordнинг комбинацияланган Зарядлаш Тизими (CCS) билан биргаликда Tesla V3 зарядлаш станцияларига кириш имконини беради. Ford 2025 йилдан бошлаб Tesla зарядловчиларига тўғридан-тўғри кириш учун адаптерга эҳтиёжни йўқотиб, бўлажак электромобилларни Teslaнинг зарядловчи порти билан жиҳозлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг