Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Telegramда янги қидирув

Telegramда янги қидирув

Фото: Shutterstock

Бугун Павел Дуров  қидирув тизимидаги ўзгаришларни эълон қилди ва кўп обуначиларга эга каналлар қидирув натижаларида юқори ўринни эгаллаганида спамерлар ҳақиқатдан ҳам тизимни суистеъмол қила бошлаганини тан олди.

“Шунинг учун энди рейтингни тузишда фақат ҳақиқий канал обуначиларни ҳисобга оламиз”, – деди Telegram раҳбари.

Энди фойдаланувчи мамлакатидаги натижаларга устунлик берилади. Бундан ташқари, масалан, Premium обуначилари кўп бўлган каналлар "юқори ўринни эгаллашга мойил":

"Бироқ, агар Premium обуначиси жуда кўп каналларга обуна бўлса, бу уларга қидирув рейтингларида унчалик катта ўсишни таъминламайди",– деб тушунтирди Дуров.

Telegram раҳбари, шунингдек, ушбу ўзгариш бўйича шарҳлар кўпчилик ижобий эканини қўшимча қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг