Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТАТУда форум: Ёшлар учун фрилансерлик ва IT-соҳада қандай имкониятлар бор?

ТАТУда форум: Ёшлар учун фрилансерлик ва IT-соҳада қандай имкониятлар бор?

Фото: Digital.uz

15 декабр куни Тошкент шаҳридаги Тошкент ахборот технологиялар университетида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Рақамли иқтисодиёт ва тадиқотлар маркази билан ҳамкорликда форум ташкил этилди.

Талаба ёшларни IT-соҳадаги имкониятлардан хабардор қилиш, фрилансерликка қадам қўйиш ва унда даромад топиш йўлларини ўргатиш форумнинг асосий мақсади эди.

Тадбир давомида “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасининг мантиқий давоми — Coursera лойиҳасининг афзалликлари, халқаро IT-сертификатлар ҳақида маълумот, фрилансерликнинг афзалликлари, Up Work оламига саёҳат (платформада ишлаш асослари), Soft skills — рақамли оламдаги муваффақият калити каби мавзуларда кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан маълумотлар берилди.

Форум сўнгида омадли иштирокчилар совғали бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг