Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ ва унинг филиаллари, Инҳа ва Amity университети талабалари ҳамда ТАТУ қошидаги академик лицейлар ўқувчилари учун янгилик!

ТАТУ ва унинг филиаллари, Инҳа ва Amity университети талабалари ҳамда ТАТУ қошидаги академик лицейлар ўқувчилари учун янгилик!

Сизлар кутган Вазирлик стипендиясига ҳужжатларни қабул қилишга старт берилмоқда.

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан жорий йилнинг 31 август (соат 23:59 гача) санасига қадар Вазирлик стипендияси танловига ҳужжатлар қабул қилинишини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, белгиланган кўрсаткичлардан юқори баллни қўлга киритиб, стипендия ғолиби бўлган талабалар  1,7 млн сўмдан (БҲМнинг 5,0 баробари) 10 ой давомида жами 17 млн сўм, академик лицей ўқувчилари эса 680 минг сўмдан (БҲМнинг 2,0 баробари) 10 ой давомида жами 6,8 млн сўм стипендияга эга бўладилар.

Имкониятни бой берманг ва ҳозироқ ариза топширинг!

Ариза топшириш учун: it-istedod.uz

Эътиборли бўлинг! Талабгор аризани фақат бир марта топшириши мумкин.

Стипендия ҳақида батафсил маълумот (НИЗОМ) –  БУ ЕРДА 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг