Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

СИ ва контактсиз тўловга эга Samsung ақлли кўзойнаклари 2025 йил январ ойида намойиш этилади

СИ ва контактсиз тўловга эга Samsung ақлли кўзойнаклари 2025 йил январ ойида намойиш этилади

Samsung 2025 йил 22 январда бўлиб ўтадиган Unpacked тадбирида Galaxy S25 дебюти билан бир қаторда ўзининг биринчи ақлли кўзойнакларини эълон қилишга тайёрланмоқда.

Yonhap News хабарига кўра, тақдимот фақат расм ёки видеони кўрсатиш билан чекланади ва қурилманинг тўлиқ ишга туширилиши 2025 йилнинг учинчи чорагида бўлиб ўтади.

Кўзойнак Samsung компанияси томонидан Google билан биргаликда Android асосида ишлаб чиқилган платформада ишлайди.

Функционаллик кенгайтирилган реаллик (ХR) технологиялари, имо-ишораларни бошқариш ва контактсиз тўловни ўз ичига олади. Таъкидлаш жоизки, қурилма дисплейга эга эмас ва оғирлиги 50 грамм атрофида бўлиб, Ray-Ban ақлли кўзойнакларини эслатади.

Samsung шунингдек, 2024 йил декабр ойида ХR платформасини тақдим этишни режалаштирмоқда, бу компаниянинг ақлли қурилмалари экотизимини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг