Россияда аудио сигналларни таниб олиш учун биологик нейрон тармоқ яратилди
![Россияда аудио сигналларни таниб олиш учун биологик нейрон тармоқ яратилди](https://ict.xabar.uz/static/crop/8/8/920__95_889292569.jpg)
Н. Г. Чернишевский номидаги Саратов давлат университети (СДУ) олимлари ташқи аудио сигналларни ажрата оладиган биологик нейрон тармоқни яратдилар. Ушбу янги маҳсулот анъанавий сунъий нейрон тармоқларга қараганда анча кам энергия истеъмол қилиши мумкин.
Сўнгги йилларда иккинчи авлод сунъий нейрон тармоқлари сигнални аниқлаш технологиясида фаол қўлланилмоқда. Бироқ, уларнинг симуляцияси ҳақиқийларга ўхшаш мураккаб нейронларга асосланган. Натижада, учинчи авлод биологик нейрон тармоқлари юқори мураккаблик ва потенциаллик билан ажралиб туради.
СДУ олимлари ФитцХю-Нагумо нейронларидан ташкил топган Спайк нейрон тармоғи (СНС) аудио сигналларни қандай таний олишини ўрганишди. Улар бундай тармоқ нейронлар орасидаги маълум уланишларни танлаб, турли частотали сигналлар учун селектив хусусиятларни намойиш этиши мумкинлигини аниқладилар.
СДУ радиофизика ва ночизиқли динамика кафедраси доценти Андрей Бухнинг сўзларига кўра, Спайк нейрон тармоқларидан фойдаланиш анъанавий компютерларга нисбатан энергия сарфини сезиларли даражада камайтириши мумкин. Олимлар индивидуал нейрон нақшлар сигналларни "тўплаш" ва контекстга қараб турли хил хатти-ҳаракатларни кўрсатишга қодирлигини аниқлаш учун кейинги тадқиқотларни режалаштирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter