Рақамли технологиялар вазирлиги янги бинога кўчди (Фоторепортаж)
Бугун, 8 май куни Рақамли технологиялар вазирлигининг IT-Park мажмуаси ҳудудида жойлашган янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, Алоқачилар касб байрами куни муносабати билан соҳа мутахассислари ва фахрийлари бир ерда жам бўлди. Рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг юқори даражада юксалиши ҳамда равнақи йўлида фаолият юритаётган, соҳанинг ривожланишига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари тақдирланди.
Тадбирда вазирлик марказий аппарати бошқарма, бўлим ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, вазирлик тизимидаги агентлик, инспекция, акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона, ташкилот ва муассасаларидан 140 га яқин ходимлар “Моҳир алоқачи” фахрий унвони, “Фахрий ёрлиқ” ва “Ўз касбининг устаси” кўкрак нишони билан тақдирланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter