Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириб, аҳолига сифатли хизматлар кўрсатишни яхшилаш бўйича топшириқлар берилди

Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириб, аҳолига сифатли хизматлар кўрсатишни яхшилаш бўйича топшириқлар берилди

Фото: "mitc.uz"

20 сентябрь куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги марказий аппарати, тизимдаги корхона, ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида Вазирлик Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Кенгайтирилган мажлисда Президентнинг «2022–2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш ва у бўйича амалга оширилаётган ишлар ижроси кўриб чиқилди.

Ҳайъат йиғилишини Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Ҳайъат раиси Ш. Шерматов олиб борди.

Йиғилишда биринчи навбатда Ўзбекистон Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ва бажарилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида ҳисоботлар берилди.

Йиғилиш давомида «Ўзбектелеком» AК бош директорининг телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, соҳага инвестицияларни кенгроқ жалб этишни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳисоботи тингланди.

Шу билан бирга, «UMS» МЧЖ, «Unitel» МЧЖ, «Coscom» МЧЖ компаниялари вакилларининг ҳам ҳисоботи эшитилиб, амалга оширилган ва йил якунига қадар режалаштирилган ишлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Шунингдек, жойларда телекоммуникация тармоқларини сифатли ва барқарор ишлаши, аҳолини ҳамда давлат тадбирлари ўтказиладиган даврларда уларнинг узлуксизлигини таъминлаши қай даражада амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.

Вазирлик Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида кўтарилган масалалар юзасидан вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.

Бундан ташқари, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 26 июлдаги Фармонида жорий этилган янги тартиб ва талаблар ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлашда раҳбар ва ходимларнинг масъулиятини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, AКТ вазири Ш. Шерматов Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 19 сентябрь куни бўлиб ўтган мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида туризмни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларини ҳам айтиб ўтиб, HoReСa йўналишида аҳоли ва юртимизга ташриф буюрган туристларга қулайликлар яратиш учун узлуксиз интернет билан таъминлаш борасида бир қанча топшириқлар берди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг