Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарё Startup Garage лойиҳасининг янги филиали очилди

Қашқадарё Startup Garage лойиҳасининг янги филиали очилди

Қарши шаҳрида Startup Garage лойиҳасининг янги филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, жумладан, 12 та вилоятда ёш тадбиркорлар ва стартапларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Startup Garage филиали очилиш маросими икки босқичда ўтказилди:

Маросимнинг биринчи қисми Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди. Бу ерда иштирокчилар ва меҳмонлар мутахассислар томонидан стартаплар ва инвестициялар ҳақида батафсил маълумотларни олишди.

Startup Garage офисининг очилиш маросимининг иккинчи қисми AloqaBank биносида жойлашган Startup Garage офисида давом этди. Ушбу офис янги стартаплар учун зарур инфратузилма, ишчи майдон ва бошқа хизматларни тақдим этувчи замонавий инновацион марказ бўлиб хизмат қилади.

Инновацион марказларни жорий йилда, ҳудудларида очилиш жадвали:

• 16 январ – Қашқадарё;

• 18 январ – Сурхондарё;

• 21 январ – Самарқанд;

• 22 январ – Навоий;

• 23 январ – Бухоро;

• 28 январ – Нукус;

• 29 январ – Хоразм;

• 4 феврал – Наманган;

• 5 феврал – Фарғона;

• 6 феврал – Андижон;

• 17 феврал – Жиззах;

• 18 феврал – Сирдарё;

• 19 феврал – Тошкент вилояти.

Startup Garage қандай имкониятлар тақдим этади?

– Ёш тадбиркорлар ва стартаплар учун замонавий иш майдони;

– Инновацион технологияларни ривожлантириш ва ўрганиш учун махсус муҳит;

– Стартап экотизимини ривожлантириш орқали янги ғояларни қўллаб-қувватлаш.

Батафсил: Startup Garage

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг