Ўзбекистон халқаро ислом академиясида "Сунъий интеллект ва Фрилансинг" форуми бўлиб ўтди

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази“ давлат муассасаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 100 га яқин талабалар иштирок этишди.
Форумда тадбир иштирокчиларига сунъий интеллектнинг имкониятлари ва уни фрилансингдаги рўли ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Марказ ходим экспертлари сунъий интеллектнинг фрилансерлар учун қай тарзда фойдали бўлиши, уларнинг ишини қандай осонлаштириши ва янги имкониятларни яратиши ҳақида таъкидлаб ўтдилар.
Тадбирда муҳокама қилинган асосий мавзулардан бири сунъий интеллектнинг ривожланиши бўлди.
Ёшларга сунъий интеллектни ўз ишларига интеграция қилиш ва бу технологиядан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter