Ўзбек йигити Pinterestга дастурчи сифатида ишга кирди

Машҳур компанияларда ишлаётган ўзбекистонлик дастурчи ёшлар сафи кенгайишда давом этмоқда. Вaтандошимиз Диёрбек Садуллаев нуфузли Pinterest компаниясида UX Engineer сифатида иш бошлади.
Диёрбек Садуллаев Полша-Япония ахборот технологиялари академиясида таълим олган. 2018-2019 йилларда PeriPlus AG, 2019–2023 йилларда Super Dispatch компанияларида фаолият юритган.
Маълумот учун: Pinterest — бу фойдаланувчиларга расмларни онлайн қўшиш, уларни тематик тўпламларга жойлаштириш ва бошқа фойдаланувчилар билан баҳам кўриш имконини берувчи ижтимоий интернет хизмати ҳисобланади. Компанияга 2010 йил январда асос солинган бўлиб, даромади қарийб 2 млрд АҚШ долларини ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter