Олимлар эскирган овқатни таниб олиш учун электрон "бурун" яратдилар
Олимлар айниган мева ёки касал ўсимликни 96,7 фоиз аниқлик билан аниқлашга қодир қурилма яратдилар. Шу билан бирга, электрон "бурун" энг оддий дизайнга эга: у фақат битта антенна билан жиҳозланган.
Тадқиқотчиларнинг асосий мақсади юқори концентрацияларда хавфли бўлган учувчи органик бирикмаларни аниқ таснифлаш учун "бурун" дан фойдаланиш эди.
"Бурун"нинг ишлашини ҳақиқий шароитда синаб кўриш учун олимлар супермаркетда сотиб олинган қулупнай, узум ва гўштнинг янгилигини баҳоладилар, шунингдек, олма устидаги механик шикастланишни аниқлаш учун қурилмадан фойдаланишди.
Самарадорлик юқори бўлиб чиқди, бу келажакда ихчам ва арзон электрон "бурун" ни яратишга имкон беради. У нафақат кундалик ҳаётда, балки қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда ҳам қўлланилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter