Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Microsoft Windowsда файлларни нусхалаш ва сақлаш билан боғлиқ муаммоларни тан олади

Microsoft Windowsда файлларни нусхалаш ва сақлаш билан боғлиқ муаммоларни тан олади

Фото: Shutterstock

Microsoft Windows 10 ва Windows 11операцион тизимларида бир муаммо мавжудлигини тан олди.Гап файлларни сақлаш, шунингдек уларни алмашиш буферидан нусхалаш ва жойлаштириш билан боғлиқ муаммолар ҳақида бормоқда.

Microsoft маълум қилишича, баъзи 32 разрядли иловалар файл сақлаш ва нусхалашда, айниқса тармоқ ресурсларига нусхалашда "такрорий носозликлар" келтириб чиқармоқда.

Вақти-вақти билан юзага келадиган муаммо катта манзилларни қўллаб-қувватлайдиган ва Windows 11 21H2 и 22H2 (KB5023774 ёки сўнгги янгиланишларни ўрнатгандан сўнг) ёки Windows 10 21H2 ва 22H2 (KB5023773 ёки кейинги янгиланишларни ўрнатгандан кейин) да CopyFile API дан фойдаланадиган иловаларга таъсир қилади.

Microsoft Office иловалари, жумладан Word ва Excel, фақат 32 разядли версиялардан фойдаланганда муаммога дуч келади ва таъсирланган фойдаланувчилар "Ҳужжат сақланмаган" каби хатоларини кўришлари мумкин.

Aйни пайтда Windows 11 22H2 версиясидаги носозликни ҳали тузатмаган. Бироқ компаниянинг таъкидлашича, фойдаланувчилар файлларни сақлаш ёки қайтадан нусхалаш орқали “ямоқ”ни кутмасдан муаммони ҳал қилишлари мумкин. Windows 10 ва Windows 11 21H2да муаммо аллақачон тузатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг