Microsoft Windows 11 22H2 тизимига хизмат кўрсатишни тугатади
Microsoft 2022 йил сентябрида чиқарилган Windows 11 22H2 версиясига 2024 йил октабр ойида хизмат кўрсатишни тугатади.
Бу Home, Pro, Pro Education и Pro for Workstations версияларига таъсир қилади. Ушбу релизлар учун охирги хавфсизлик янгиланиши октябр ойида чиқарилади. Шундан сўнг, қурилмалар энди ойлик хавфсизлик янгиланишлари ёки релиздан олдинги янгиланишларни олмайдилар.
Шунингдек, шу куни Windows 11 21H2 Enterprise, Education ва IoT Enterprise версияларига хизмат кўрсатиш тугайди.
Microsoft фойдаланувчиларга хизмат тугаш саналари ҳақида маълумот олиш учун Windows Lifecycle FAQ саҳифасини кўриб чиқишни тавсия қилади.
Компания хизмат кўрсатиш муддати тугашига етган ёки яқинлашиб қолган қурилмаларда Windows 11 2023 янгиланишини автоматик равишда янгилашни бошлади.
Ушбу янгиланиш қурилмаларингизни хавфсиз ва соғлом сақлаш учун функциялар ва яхшиланишларни ўз ичига олади. Компютерингиз янгиланиш талабларига жавоб беришини текшириш учун “PC Health Check” иловасидан фойдаланишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter