Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Lenovo икки дисплейли ноутбук устида ишламоқда

Lenovo икки дисплейли ноутбук устида ишламоқда

Фото: Beslist.nl

Шу ойнинг охирида Барселонада Mobile World Congress 2024 кўргазмаси бўлиб ўтади, унда бутун дунёдаги электроника ишлаб чиқарувчилари ўзларининг янги маҳсулотларини тақдим этадилар. Тадбирнинг доимий иштирокчиларидан бири Lenovo ҳисобланади. Бу йил Хитой компанияси бир нечта қурилмаларини намойиш этади, улардан бири иккита дисплейли ноодатий ноутбук бўлиши кутилмоқда, яна бири бутунлай шаффоф.

Шаффоф OLED-дисплейларини ишлаб чиқариш технологияларининг ривожланиши билан ишлаб чиқарувчилар уларни ўз қурилмаларида тез-тез қўллай бошладилар. Бироқ, шаффоф дисплей оддий экранга нисбатан анча қимматга тушади. Шунга қарамай, Lenovo шаффоф экранли концептуал ноутбукни тақдим этишга тайёр.

Интернетда чоп этилган рендерларга кўра, қурилма мутлақо шаффоф экранли ромсиз дизайнга эга. Ноутбукнинг пастки қопқоғи ҳам қисман шаффоф, аммо у мустақил экран эмас, сенсорли клавиатура ва сенсорли панел вазифасини бажаради. Ён томонлардан бирида ташқи қурилмаларни улаш учун интерфейслар мавжуд.

Айни пайтда янги Lenovo ноутбукининг техник хусусиятлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Кўринишидан, қурилма Windows 11 операцион тизимида ишлайди ва ThinkBook линиясининг давоми бўлади. Lenovo компаниясининг шаффоф экранли ноутбукни яратиш режалари сирлигича қолмоқда. Эҳтимол, ой охирида 26-29 феврал кунлари бўлиб ўтадиган МWC 2024 кўргазмаси доирасида ушбу ноодатий қурилма ҳақида кўпроқ маълумот олиш мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг