Италия бутун Европада сунъий йўлдош тармоғини бошқаришнинг асосий марказига айланди
Италияда Европа Иттифоқи лойиҳаси доирасида IRIS2 сунъий йўлдош туркумини бошқаришнинг асосий маркази жойлашган бўлади. Бу ҳақда Италия ишлаб чиқариш корхона вазири Адолфо Урсо маълум қилди.
Қиймати 6 миллиард евро бўлган IRIS2 бир неча юз сунъий йўлдошни ўз ичига олади ва бу Европа Иттифоқининг технологик суверенитетини оширади. Лойиҳа Италия, Франция ва Люксембургда жойлашган учта назорат марказини ўз ичига олади.
Лойиҳага Европа Иттифоқи ҳиссаси 2,4 миллиард еврони ташкил этади, қолган маблағлар эса хусусий компаниялар ва Европа космик агентлигидан жалб этилиши кутилмоқда. IRIS2 Европа Иттифоқининг Galileo ва Copernicusдан кейин учинчи йирик сунъий йўлдош дастури бўлиши кутилмоқда.
Америкадаги Starlink тармоғининг аналоги бўлган IRIS2 космик технологиялар соҳасидаги Европа мавқеини мустаҳкамлаш учун мўлжалланган. 2027 йилгача тизимнинг тўлиқ қувватига эришиш режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter