“IT Park Ventures” ва “IT Bilim” вакилларининг Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб сафари қандай ўтди?

Ўтган ҳафта мобайнида Нукусда 40 дан ортиқ резидент компания ва стартаплар билан учрашув ўтказилди. “IT Park Ventures” вакиллари венчур молиялаштириш имкониятларини тақдим этдилар.
“IT Bilim” вакиллари эса "Bilgi" платформаси — IТ курсларини ўз ичига олган таълим маркетплейси ҳақида маълумот беришди.
Хоразм вилоятидаги тадбирда эса 50 дан ортиқ резидент иштирок этди. Қатнашчилар венчур молиялаштириш имкониятлари, “Local2Global” дастури ва бошқа ташаббуслар ҳақида маълумот олдилар.
Учрашув доирасида “IT Park Ventures” ва “IT Bilim” вакиллари стартап лойиҳаларни амалга ошириш ва бозорга кириш бўйича тавсиялар беришди, шунингдек, экспортга чиқишни қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди. Жараённи назорат қилиш учун KPI кўрсаткичлари белгиланди.
Шунингдек, резидентларга:
- IТ ўқув марказларини қўллаб-қувватлаш учун мақсадли кредитлар дастури;
- IТ компаниялар учун хавфларни камайтириш учун "Zero Risk";
- Халқаро бозорларга чиқиш учун “Local2Global” дастурлари ҳақида маълумот берилди.
- Тақдимотдан сўнг стартаплар билан B2B учрашувлари бўлиб ўтди.
Учрашувларда лойиҳаларнинг жорий ишлари, инвестицияларни жалб қилиш йўллари, қўллаб-қувватлаш усуллари муҳокама қилинди, шунингдек, ривожланишни кузатиш учун KPI кўрсаткичлари белгиланди.
Бухорода ҳам резидентлар билан учрашув ўтказилиб, унда инвестиция имкониятлари ва стартапларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Осиё халқаро университетида талабалар ўз лойиҳаларини тақдим этиб, мутахассислардан тавсиялар олишди.
Учрашувларда асосчиллар ўз лойиҳаларини тақдим этиб, кенгайтириш чора-тадбирларини муҳокама қилдилар.
Бундан ташқари, иштирокчилар Навоийда бизнесни автоматлаштириш ва рақамлаштиришга қаратилган лойиҳалар билан танишдилар.
“IT Park Ventures” ва “IT Bilim” вакиллари стартап лойиҳаларни дастлабки босқичларда ривожлантириш бўйича тавсиялар бердилар, лойиҳаларни кенгайтириш ва инвестицияларга тайёрлаш усулларини муҳокама қилдилар.
“IT Park Ventures” ва “IT Bilim” ташкилотларининг Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб сафари маҳаллий IТ компаниялар ва стартапларнинг венчур молиялаштириш, таълим дастурлари ва халқаро кенгайишга бўлган қизиқишларини янада оширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter