IT Park Uzbekistan — инвесторлар, менторлар ва тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи асосий платформа!

Куни кеча пойтахтимизда IT Park венчур фондлари, инкубация марказлари ва экотизим ҳамкорлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда “IT Park Ventures”, “AloqaVentures”, “United Ventures”, “Sturgeon Capital”, “UzCard Ventures”, “U-Enter”, “C-space”, “Startup Garage” инкубаторлари вакиллари, шунингдек, Умид Раҳимов, Артём Панферов, “Startup Weekend” ва бошқалар қатнашдилар.
IT Park Uzbekistan бош директори Абдулаҳад Кучкаров IT Parkнинг минтақавий ташаббусларни кенгайтириш режалари билан гуллаб-яшнаётган стартап муҳитини яратишга содиқлигини таъкидлади.
AI Lab асосчиси Артем Панферов IT Park Uzbekistan билан ҳамкорликда иккита ҳакатон ва битта инкубация дастурини ўтказиш режаларини маълум қилди. Бу дастурчилар ва инвесторлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди.
“AloqaVentures” бошқарувчи ҳамкори Суҳроб Ғайбуллоев жамғарманинг муҳим ташаббусларини айтиб ўтди:
- ғоя босқичидаги стартаплар учун 20 минг доллар миқдорида инвестицияларни кўриб чиқиш;
- янги стратегиялар бўйича “AloqaVentures” стартапларга 1 миллион долларгача маблағ киритишни режалаштирмоқда.
Иштирокчилар 2025 йилга мўлжалланган қўшма ташаббусларни, жумладан таълим дастурлари, акселерация ва халқаро стартапларни жалб қилишни муҳокама қилдилар.
Учрашув экотизимнинг асосий иштирокчилари Ўзбекистонда стартап муҳитини фаол ривожлантиришга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Янги инвестициялар, таълим дастурлари ва минтақавий ташаббуслар билан 2025 йил мамлакатда инновацион лойиҳаларнинг ўсиши учун муҳим босқич бўлиши кутилмоқда.
IT Park Uzbekistan инвесторлар, менторлар ва тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи асосий платформа сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter