Интернетдаги шарҳларни ўқиш одамларнинг янгиликларга бўлган ишончини пасайтирмоқда
Янги тадқиқот нотўғри маълумотларга қарши курашишнинг ҳайратланарли даражада содда усулини кўрсатади: оддий фойдаланувчиларнинг қисқа, тузатувчи изоҳлари онлайн маълумотларга ишончни сезиларли даражада камайтириши мумкин.
Эксетер университети тадқиқотчилари бошқа муассасалардаги ҳамкасблари билан биргаликда Буюк Британия, Германия ва Италиядаги 6600 дан ортиқ иштирокчилар билан сўров ўтказдилар. Улар иштирокчиларга ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш, иқлим ўзгариши ва технология каби мавзуларни ёритувчи уйдирма ва ҳақиқий хабар постларини тақдим этишди. Қизиғи шундаки, “тузатувчи изоҳлар”нинг формати ва тафсилотлари уларнинг самарадорлигига сезиларли таъсир кўрсатмади. Фойдаланувчилар оддийгина ноаниқликларни кўрсатганми ёки батафсил тушунтиришлар ва фактларни текшириш ҳаволаларини ўз ичига олганми, иккала ёндашув ҳам “нотўғри маълумотлар тарқалишини олдини олишга” ёрдам берди.
Бироқ, бу “нотўғри тузатишлар”га ҳам олиб келди, бунда фойдаланувчилар хато қилиб, ҳақиқий янгиликларни ёлғон деб белгиладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter