Илон Маск бу кетишда ўз исмини ҳам ўзгартиради чоғи...
Илон Маск собиқ Twitter номини ўзгартириш билан тўхтаб қолмади. Энди у компания экотизимини ребрендлаштиришда давом этмоқда.
Нафақат компания, ҳаттоки Apple қоидаларига зид равишда илова номини ҳам ўзгартирган Илон Маск яна навбатдаги найрангларини бошлади.
Бу гал у ТwееtDeck номини ХPrо деб ўзгартирди. Хабарингиз бор, июл ойида кўплаб фойдаланувчилар ТwееtDеckга кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди.
Шундан сўнг компания томонидан бир ой мобайнида ТwееtDеckга фақат тасдиқланган фойдаланувчиларгина кириши мумкинлиги маълум қилинди. Яқин кунларда ХPrо (ТwееtDеck) ҳам пуллик бўлиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter