Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“ICTWEEK Uzbekistan - 2023”ҳафталигида сизни нималар кутяпти?

Жорий йилнинг 24–27октябр кунлари йилнинг асосий тадбирларидан бири – “ICTWEEK Uzbekistan - 2023” – ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Оммавий ахборот ва коммуникациялар агентлигида ҳафталик мавзусига доир матбуот анжумани ташкил этилди.
Ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва дастурий таъминот бозорини ривожлантиришни янада рағбатлантириш, Ўзбекистонни ахборот технологиялари соҳасидаги минтақавий марказ – IT-хабга айлантириш, Ўзбекистоннинг IT хизматлар экспортини ошириш, республикада рақамли иқтисодиёт ва “Рақамли ҳукумат” тизими эришган ютуқлар, имконият ва имтиёзларни намойиш этиш, амалий натижалар, ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилиш мақсадида Ўрта Осиёнинг энг йирик ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги “ICTWEEK Uzbekistan - 2023”ни ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Тадбир Тошкент шаҳрининг 3 та асосий манзилида бўлиб ўтиши белгиланган. Булар:
“CAEx (Central Asian Expo Uzbekistan)” кўп функцияли кўргазма маркази;
Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT-Park Узбекистан мажмуаси;
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси.
Мазкур тадбирда бир қатор йирик хорижий ва маҳаллий компаниялар ўзларининг янги технологик ечимларини тақдим этиши кутилмоқда.
Ҳафталик доирасида:
➢ Янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда янги имкониятларни намойиш этишга қаратилган Старт-aп Саммити;
➢ “ICT Expo Uzbekistan-2023” кўргазмасининг очилиш маросими;
➢ IT соҳасида аёллар учун яратилаётган имкониятлар билан яқиндан таништиришга бағишланган “Empowering Women in IT: Leading the Digital Revolution” (Аёлларнинг IT соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш: рақамли инқилобга раҳбарлик қилиш) Саммити;
➢ Ўзбекистоннинг рақамли келажагини ўзгартириш бўйича Ўзбекистонда autsorsing-BPO форуми;
➢ IT Таълим Форуми;
➢Central Asian “IPv6 Enhanced” Саммити;
➢ Жаҳон Банкининг “Ўзбекистонда электрон тижорат бозорида қандай муваффақиятга эришиш мумкин?” мавзусидаги Форуми;
➢ Сунъий интеллектнинг келажаги ва глобал ҳаётга интеграциялашуви мавзусидаги саммит;
➢ Ўзбекистоннинг IT секторида инвестициялар ва давлат-хусусий шериклиги учун яратилган имкониятлар ва шу каби бошқа йирик форумлар бўлиб ўтиши белгиланган.
Жами 5000 кв.м майдонда ташкил этилаётган “ICT Expo - 2023” кўргазмасида жами 100 дан зиёд хорижий ва маҳаллий IT компаниялар иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, 100 га яқин йирик хорижий компаниялар: – Plug and Play, Nokia, ZTE, Huawei, Innotech, Yandex ва IT Park резидентлари, ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги маҳаллий йирик компаниялар – Uzbektelecom, UZINFOCOM, UNICON компанияларининг янги инновацион дастурий маҳсулотларининг тақдимотлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг