GM ва Теsla ҳамкорлиги нималарга олиб келади?

General Motors компанияси янги GM электромобил моделларини Supercharger тармоғига улаш бўйича Tesla билан ҳамкорлик қилишни бошлаганини эълон қилди.
Ўтган ой охирида Ford компанияси ҳам Теsla билан худди шундай шартномани имзолаган эди.
GM бош директори Мери Барра компания келажакдаги электр автомобил моделларида NASS қўллаб-қувватланишини йўлга қўйишни тасдиқлади.
Бундай автомобиллар 2025 йилда пайдо бўлади. GM ва Ford компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган электромобил эгалари 2024 йилдан бошлаб Supercharger тармоғига кириш имконига эга бўладилар.
GM компаниясининг мақсади келажакда турли нархларда миллионлаб жаҳон даражасидаги электромобилларни ишлаб чиқариш ва уларнинг оммавий ўзлаштирилишини тезлаштирадиган экотизим яратишдир, деди компания бош директори.
Supercharger тармоғи бутун дунё бўйлаб тахминан 5000 ЭЗСни ўз ичига олади. Теsla АҚШдаги барча тез зарядловчи станциялар бозорининг қарийб 60 фоизини эгаллайди.
GM ва Теsla ўртасидаги ҳамкорлик эълон қилиниши фонида ҳар икки компаниянинг қимматли қоғозлари қиймати 4 фоизга ошди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter