Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг етакчи Оксфорд университети битирувчиси Қоракўл туманидаги Ачаря университетида АйТи-таълимни ривожлантириш бўйича фаолиятини бошлади

Дунёнинг етакчи Оксфорд университети битирувчиси Қоракўл туманидаги Ачаря университетида АйТи-таълимни ривожлантириш бўйича фаолиятини бошлади

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Бухоро вилоятига ташрифи доирасида Қоракўл туманида жойлашган Ачаря университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида ушбу университетнинг салоҳиятини янада ошириш ва келажакда уни АйТи-таълим марказларидан бирига айлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ташриф доирасида ушбу университетга ижрочи директор лавозимига тайинланган Лазиз Хўжақулов университет жамоасига таништирилди.

Маълумот учун: Лазиз Хўжақулов Манчестер Университети менежмент факультетининг бакалавр, 2024 йилда Буюк Британиянинг Оксфорд университида “Ташкилий лидерлик” йўналишида магистр даражасини қўлга киритган.

Ташриф якунида университетнинг академик ва илмий салоҳиятини ошириш, ёшларни АйТи-таълимга янада кенгроқ жалб қилиш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг