Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айтичилар қайси мамлакатларни танлашяпти (2-қисм)

Айтичилар қайси мамлакатларни танлашяпти (2-қисм)

Фото: Shutterstock

Айтичилар ўз фаолиятларини олиб бориши учун жой ва маконнинг аҳамияти йўқ. Улар ўзларига қулай, шароити талабга жавоб берадиган ва асосийси имтиёзларга эга ҳудудларни афзал кўришади. Шу сабабли айнан шу касб эгалари орасида кўчманчилари кўп. Хўш, 2023 йилда айтичилар қайси мамлакатларни танлашяпти? (Биринчи қисмни ҳавола орқали ўқишингиз мумкин)

Сингапур

2022 йилнинг тўртинчи чораги учун EIU бизнес муҳити рейтингига (BER) кўра, Сингапур келгуси беш йил ичида бизнес юритиш бўйича ўзининг етакчи мавқеини сақлаб қолади. Сингапурда даромад солиғи 17 фоизни ташкил қилади, аммо компаниялар солиқдан тўлиқ ёки қисман озод қилиш учун ариза беришлари, хусусан, янги иш бошлаган тадбиркорлар бу ҳуқуқдан фойдаланишлари мумкин.

Гонконг

Гонконгда компанияни рўйхатдан ўтказиш тартиби компаниянинг тури ва номини танлаш, керакли ҳужжатларни тўплаш, ариза бериш, сертификатлар ва лицензияларни олишни ўз ичига олади. Минимал устав капитали йўқ (одатда у $1274). Гонконгда масофадан туриб компания очишингиз мумкин. Корхоналар фақат 16,5 фоиз даромад солиғига тортилади, лекин биринчи 2 миллион ГК долларида ставка икки баравар камаяди.

Грузия

Грузия IT компаниялар учун оддий рўйхатга олиш жараёнини ва имтиёзларни таклиф қилади: ҚҚСни бекор қилиш, даромад солиғини камайтириш ёки тўлиқ озод қилиш. Иммиграция сиёсати ва компания ёки якка тартибдаги тадбиркорни масофадан туриб очишингиз ва бошқаришингиз мумкин.

Aрманистон

Aрманистон, шунингдек, Грузиядаги IT компаниялар солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имкониятига эга. 30 дан кам ходимга эга IТ стартаплари даромад солиғини 10 фоиз кам тўлайди. Шунингдек, AКТ соҳасида иш бошлаган тадбиркорлар даромад солиғини тўламайдилар. Мамлакатда хорижий компанияни рўйхатдан ўтказиш учун қоидалар мавжуд: маҳаллий молиялаштириш талаб қилинмайди, чет эллик шахс директор бўлиши мумкин ва минимал устав капитали йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг