Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШдаги IT ва BPO компаниялари билан давра суҳбати ташкил этилди

АҚШдаги IT ва BPO компаниялари билан давра суҳбати ташкил этилди

Фото: Digital.uz

Жорий йилнинг 18 сентябр куни АҚШнинг Остин шаҳрида Ўзбекистоннинг BPO ва IT-аутсорсинг салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида АҚШдаги IT ва BPO корхоналар билан учрашув ва давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

Ушбу тадбир давомида “Cognizant”, “Sutherland”, “World Connection”, “GlobalNowIT”, “Alorica”, “Protel BPO”, “CIVA Technologies”, “iBridge Czech”, “Numeric Technologies, Inc”, “GlowTouch Technologies”, “Improving”, “Prudent Consulting” каби IT ва BPO компаниялари раҳбарлари билан фикр алмашилди.

Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистоннинг IT ва BPO соҳасидаги ислоҳотлари ва ютуқлари тақдимотини ўтказди: инфратузилмани ривожлантириш, технологик инновациялар ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг аутсорсинг салоҳияти, хусусан, мамлакатимиздаги IT, BPO ва KPO хизматлари аутсорсинги имкониятлари таҳлил этилди. Ўзбекистон IT-соҳасининг инвестицион истиқболлари ҳам муҳокама қилинди: IT ва BPO соҳасидаги қулай сармоявий муҳит, АҚШдаги IT ва BPO корхоналар имкониятларидан қандай фойда олиши мумкинлиги йўлларига эътибор қаратилди.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, вазирлик ва IT Park томонидан ишлаб чиқилган янги ташаббуслар асосида АҚШдаги компанияларни Ўзбекистонга имтиёзли равишда жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратишди.

АҚШда фаолият юритувчи IT-компаниялар вакиллари мамлакатимиздаги амалдаги солиқ қонунчилиги ва солиққа тортиш тизими ҳамда улар учун жорий этилган солиқ имтиёзлари, қонун доирасида инвестиция киритиш ва фаолиятдан даромад олиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг пойтахт ва вилоятлар билан солиштирганда иш ҳақи имкониятлари, инглиз тилида сўзлашувчилар сони ва меҳнат ресурсларига қизиқиш билдиришди.

Учрашув якунида Ўзбекистоннинг IT-соҳасини ривожлантириш бўйича АҚШ компаниялари вакиллари қатор таклифларни илгари суришди. Хусусан, “Cognizant”, “Sutherland”, “World Connection”, “GlobalNowIT”, “Alorica”, “Protel BPO”, “CIVA Technologies” компаниялари Ўзбекистонинг IT-аутсорсинг имкониятларини ва бозорини ўрганмоқчи, улар жорий йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “ICTWEEK UZBEKISTAN 2023” АКТ ҳафталигига фахрий меҳмон сифатида таклиф этилди.

“Cognizant”, “World Connection”, “GlobalNowIT”, “Alorica”, “iBridge Czech”, “Numeric Technologies, Inc”, “GlowTouch Technologies”, “Improving”, “Prudent Consulting” корхоналари Ўзбекистонда янги иш ўринларини таъминлаган ҳолда 150 миллион АҚШ доллар ҳажмидаги IT-хизматлар экспортини амалга ошириш имкониятини тақдим этди.

Натижада АҚШнинг IT-аутсорсинг ва BPO хизматлари кўрсатувчи “GlobalNowIT”, “Alorica”, “iBridge Czech”, “Numeric Technologies, Inc”, “GlowTouch Technologies”, “Improving”, “Prudent Consulting” компаниялари Ўзбекистонда расмий ваколатхоналарини ташкил этиш ва уларга IT Parkнинг резиденти мақомини бериш орқали Ўзбекистонда IT-хизматлар экспорти ҳажми оширилади ва 2024 йил якунига кўра 1500 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг