Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон вилоятида оптик толали алоқа тармоқлари қамрови 99,5 фоизга етказилди

Андижон вилоятида оптик толали алоқа тармоқлари қамрови 99,5 фоизга етказилди

Фото: Uztelecom.uz

Аҳолига тақдим этилаётган телекоммуникация хизматлари ҳар бир хонадонга сифатли кириб боришини таъминлаш мунтазам режали ишларни талаб этади. Шу боис, “Ўзбектелеком” АК томонидан айни мақсадга қаратилган доимий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, компаниянинг Андижон филиали мутахассислари томонидан 2023 йилнинг тўққиз ойи мобайнида вилоят бўйича жами 1 010 км масофада магистрал оптик толали алоқа линиялари қурилиб, 40,8 минг портга тенг телекоммуникация қурилмалари ўрнатилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида вилоят бўйича 455 та аҳоли яшаш масканидан 453 тасига оптик толали алоқа тармоқлари тортилиб, қамраб олиш даражаси 99,5 фоизга етказилди.

Мисол учун, жорий йил бошидан 12 та узоқ масофада жойлашган аҳоли яшаш пунктларига симли ва мобил интернет қамрови ташкилланди ва 41 та аҳоли яшаш масканида қамров сифати яхшиланди.

Шунингдек, ишлар натижасида вилоятнинг Булоқбоши туманида жойлашган Тўртол аҳоли яшаш пунктига қадар 5,8 км, Оққўрғон аҳоли пунктига 1,7 км, Пахтаобод туманида жойлашган Тақачи аҳоли пунктига 4 км, Марҳамат туманида жойлашган Шукурмерган аҳоли пунктигача 3 км, Хўжаобод туманида жойлашган Қорабулоқ аҳоли пунктига 1,5 км, Улуғнор туманида жойлашган Шаҳриобод аҳоли пунктига 3 км, Избоскан туманида жойлашган Обод аҳоли пунктига қадар 1,5 км узунликда оптик толали алоқа кабеллари ётқизилиб, жами 2 350 дан зиёд хўжалик телекоммуникация хизматлари билан қамраб олиниди.

“Ўзбектелеком” АК ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг