Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

16 ядроли AMD Ryzen AI 9 Max+ 39 чипли дунёдаги биринчи мини-компютер тақдим этилди

16 ядроли AMD Ryzen AI 9 Max+ 39 чипли дунёдаги биринчи мини-компютер тақдим этилди

Foto: Ferra

GTK компанияси AMD Ryzen AI 9 Max+ 395 процессори билан жиҳозланган дунёдаги биринчи мини компютерни эълон қилди.

Қурилма 2025 йилнинг 1 ёки 2 чорагида сотувга чиқиши кутилмоқда. Янги маҳсулотнинг дизайни ва тўлиқ техник хусусиятлари сир бўлиб қолса-да, процессорнинг асосий параметрлари аллақачон маълум.

AMD Ryzen AI 9 Max+ 395 16 ядро ва 32 та ипга эга, 5,1 гигагерцгача ишлайди, 80 МБ кеш ва Radeon 8060S график ядроли 40 RDNA 3,5 ҳисоблаш блокига эга.

Процессорнинг қувват сарфи 45 дан 120 Вт гача. АMD маълумотларига кўра, у CPU ишлаши бўйича Intel Core Ultra 9 288V(Lunar Lake) дан уч баравар тезроқ ва СИ тестларида NVIDIA RTX 4090 дан 2,2 баравар тезроқ (LM Studio асосида).

Янги моделнинг нархи ҳали эълон қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг