Ёғоч машина соатига 80 км тезликда юради

Франциялик пенсионер 1939 йилда чиққан Citroen 2CV машинасининг ёғочли нусхасини ясади.
Кузов учун олча, нок ва олма дарахтлари ёғочидан фойдаланилган. Капот остида 600 куб икки цилиндрли двигател бўлиб, у 80 км/с тезликда ҳаракатланишга имкон беради.
Бундай ноодатий машинани яратишга 5 соатдан кўп вақт кетди. Сўнг кимошди савдосига қўйилди. Музей эгаларидан бири уни 210 минг еврога сотиб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter