Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги Redmi 12 нархи ва қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Янги Redmi 12 нархи ва қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Иллюстратив фото

Redmi 12 — компаниянинг навбатдаги ҳамёнбоп смартфони. Релиз арафасида маълумотларни қўлга киритган инсайдерлар янги смартфон тафсилотларини интернетга сиздиришди: қандай хусусиятларга эга, қачон тақдим этилади ва энг муҳими, нархи қанча?

Смартфон ҳақидаги маълумотларни Dealabs портали тарқатди. Унга кўра, янги смартфон (Redmi 12)га IPS-дисплей ўрнатилади: диагонали — 6,79 дюйм, 2460x1080 пиксел ечимга эга, янгиланиш частотаси — 90 Гц.

Асосий камераси — 50 Мп, фронтал (селфи) ва ултракенг бурчакли камералар — 8 Мп, макросурат олиш модули — 2 Мп.

Процессори — MediaTek Helio G88. Оператив хотира — 4 Гб, ички хотира — 128 Гб. 1 Тб гача microSD ўрнатиш мумкин. Android 12 операцион тизими MIUI 14 интерфейс қобиғида ишлайди. Аккумулятори — 5 000 мАс, 18 ваттли қувватлаш технологияси қўлланилган.

Исайдерлар хабарига кўра, смартфон иккита сим-карта, 4G гача алоқа стандартини қўллайди, бармоқ излари сканерига эга.

Смартфон ўлчамлари: 168,6x76,2x8,1, оғирлиги — 199 г.

Redmi 12 тақдимоти 2 июн куни ўтказилиши кутиляпти, нархи — €199 атрофида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг