Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги чип тиббий қурилмалар яратишда асқатади

Янги чип тиббий қурилмалар яратишда асқатади

Фото: Habr.com

Silicon Labs компанияси ақлли тиббий қурилмалар тайёрлашда фойдаланиладиган чип тақдим этди. Масалан, уни қўллаган ҳолда имплантация учун датчик яратиш мумкин.

Чип  xG27 деб номланади. Ҳажми 2-5 мм2. Bluetooth таъминотига эга. Arm Cortex M33 процессори базасида ишланган. Компания ушбу янги маҳсулотини 12-18 ойдан кейин бозорга чиқаради.

xG27 қондаги глюкоза миқдорини аниқловчи датчиклар ва ЭКГ учун қўлланилиши мумкин. Қувватлагичга уланмаган ҳолда узоқ вақт ишлай олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг