Хитойда энг “ақлли ва яшил” осмонўпар бино қурилади (фото)

Хитойда энг “ақлли ва яшил” осмонўпар бино — Daxia компаниясининг баландлиги 210 метрли офиси қурилади.

Машҳур Заҳа Ҳадид меъморчилик бюроси ушбу бинони лойиҳалаштиради.
Бинода техник эҳтиёжлар учун ёмғир сувини тўпловчи тизим, ҳавони автоматик тозалаш тизими, энергия сарфни назорат қилувчи интеллектуал назорат ишлайди.

Жуда кўп ўсимликлар жойлаштирилади, ойнаванд пол ва деворлар орқали хоналарни имкон қадар ҳақиқий қуёш нури билан ёритиш режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter