Хитой автобренди флагман смартфонини тақдим этди — Nio Phone

Хитой автобренди — Nio ўз смартфонини тақдим этди. Бу телефон орқали машина моторини ишга тушириш, ўриндиқларни бошқариш, машина салони иситгичини ёқиш ва ҳоказо вазифаларни бажариш мумкин.
Смартфон флагманлар тоифасига мансуб: 6,81 дюймли OLED-экран, Snapdragon 8 Gen 2, 5200 мАс батарея (66 Вт), 50+50+50 Мп камерага эга.
Намликдан ҳимояловчи IP68 тизими, 16 Гб + 1 Тб хотиралар мавжуд.
Хитойда Nio Phone смартфонининг бошланғич нархи 6 499 юан (890 АҚШ доллари атрофида).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter